Депутатларнинг беғараз ёрдамлари давом этмоқда

31.03.2020 15:03:33

Коронавирус пандемиясига қарши катъий кураш ва унинг олдини олишда Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамжиҳатликда ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаб, уларни бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар билан таъминламоқдалар.

Жумладан, Нукус шаҳар «Жолшылар» МФЙ худудидаги кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган кишиларга депутат С.Уразбаев ҳомийларни жалб қилган ҳолда 20та фуқаронинг уйига бориб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқобларни бепул тарқатди.

Шундай савоб ишларнинг кейин ўзмаган ҳолда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, депутат С.Исметова ва Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Кудияровлар Нукус шаҳридаги “Жанабазар” МФЙ ҳудудидаги кам таъминланган оила хонадонларида бўлиб, уларга ёрдам сифатида бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳимоя ниқобларини улашди.

Бундан ташқари депутат Я.Абдуллаева томонидан ҳам Нукус шаҳридаги «Шымбай шайхана» ва «Дослық гузары» МФЙлари ҳудудидаги кам таъминланган оилаларга зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳимоя ниқоблари бепул берилди.  

Шу каби хайрли ишларда партия ходимлари ва депутатлар аҳолини бундай вазиятда ваҳимага тушмасдан огоҳ бўлишга, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишга ва оғир дамларда бир-биримизга елкадош, меҳр-мурувватли бўлишга чақирмоқда.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+