Депутатларнинг хайрли ишлари

29.12.2020 15:12:39

Бугун депутатлар сайловчилари ишончини қозониш учун кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқдалар. Мисол тариқасида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ташпўлат Матибаев биргина декабрь ойининг ўзида болалар майдончаси қурдириб, серқатнов йўлга светафор ўрнатилишида ёрдам берди.

Сал аввалроқ Миробод туман Меҳржон ва Сумбул кўчаларида истиқомат қилувчи аҳолидан светафор ўрнатилишида ёрдам бериш масаласи бўйича мурожаат бўлган эди. Мурожаат ўз вақтида ўрганиб чиқилди ва масала ечимини топиши зарурлиги маълум бўлди. Депутат Т.Матибаев мутасаддиларга муаммони ҳал этиш бўйича масала киритди. Бугунги кунда депутат ёрдами туфайли аҳоли серқатнов бўлган Меҳржон ва Сумбул кўчаларида ҳар куни светафор чироқлари ранго ранг тусда товланмоқда.

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг сайланган округида долзарб муоммоларни бартараф этиш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетнинг 2020 йилда шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни тақсимлаш тўғрисидаги қарори асосида депутат Ташпўлат Матибаев томонидан Миробод туман “Олтинкўл” маҳалласида болалар майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Янги йилга янги туҳфа бўлган ушбу бунёдкорликдан айниқса, болажонларнинг қувончи чексиз.

Депутатлар муҳтарам Президентимизнинг афви шарофати билан жазо муддатидан озод этилган, ўз қилмишларига пушаймон бўлган “Олтинкўл” МФЙда истиқомат қилувчи Сарвар Бобоназаровнинг никох тўйига ҳам ташриф буюрдилар. Тўйга тўёна сифатида Миробод туман ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари туман ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари етакчилигида совғалар берилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Зухра Убайдиллаева Ўзбекистон Республикаси ИИБ ЖИЕББ 51 сон манзилли колониясида “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари” мавзусида маҳкумлар билан учрашув ўтказди. Учрашув жараёнида маҳкумлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилиб, суҳбат якунида эсдалик китоблари улашилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+