Депутатларнинг келгусидаги ишлари МФЙлар иштирокида белгиланди

28.01.2020 16:01:45

Учтепа туманидаги 107-умумтаълим мактабида туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Учтепа туман Кенгаши ҳамкорлигида “Депутатларнинг жамиятдаги ўрни” мавзусида учрашув ташкил этилди. “Ширин” МФЙда кечган ушбу учрашувда сайланган депутатларнинг келгусида маҳаллаларда олиб борадиган изчил ишлари ва  режалари ҳақида сўз борди.

Тадбир аввалида Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашига сайланган депутатлар маҳалла аҳлига яқиндан таништирилди. Шунингдек, депутатлар маҳалла фуқароларининг бугунги кундаги долзарб муаммолари, одамларни қийнаётган кўплаб масалалар ва уларнинг илғор ечими юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини тингладилар. Депутатлар ўз олдига қўйилган вазифаларидан келиб чиқиб, келгусида бартараф этиши зарур бўлган ишларни аниқ-тиниқ белгилаб олишди. Бу борада “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди. 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби    

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Нурматов Абдурахмон
2020-01-28 21:54:00
Халк депутатлар учун эмас Депутатлар халк учун адолатли амалда ердам курсатишсалар адолатдан булади!!!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+