Депутатларнинг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди

04.02.2020 20:02:05

Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашининг туман депутатлари ва партия ходимлари ўртасида келгусидаги фаолиятнинг мақсадли вазифаларини белгилаш юзасидан учрашувлар ташкил этилмоқда. Партиянинг Бектемир, Мирзо Улуғбек, Сергели туманларига сайланган депутатлар билан учрашувларни шулар сирасига киритиш мумкин.

Учрашувлар чоғида депутатларнинг партия ва халқ олдида олиб борадиган давомли ишлари, уларнинг сифат кўрсаткичи, аҳоли мурожаатлари бўйича ишлаш, уларни ҳал этишнинг самарали йўллари ҳақида суҳбатлар олиб борилди.

Маълумки, партиядан Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашига 5 та, Мирзо Улуғбек туманига 3 та, Бектемир туман Кенгашига эса 7 та депутат сайланган. Юзма-юз қилинган мулоқотлар вақтида депутатлар фаолиятини тўғри ва жонли ташкил этиш устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. Учрашувлар сўнгида томонлар тарафидан тегишли хулосалар чиқарилди.

Моҳимбегим ТЕШАБОЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+