Депутатлик фидойиликни талаб этади

22.01.2021 14:01:15

Инсон манфаатларини ўрганиш ва рўёбга чиқариш, кишиларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бугунги кунда  барча даражадаги депутатлар олдида турган бирламчи вазифадир.   Шу хусусда депутатларимиз томонидан аҳоли муаммоларини ўрганишнинг ташкил этилаётганлиги  аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши ва муаммоларнинг ижобий ечим топишига  асос бўлмоқда. 

Бу борада  фаол депутатларимизнинг ҳиссалари катта бўлмоқда. Хусусан, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Шоҳида Холлиева маҳаллаларда бўлиб,  аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борди. Жумладан, Термиз шаҳридаги“Дўстлик”МФЙ фуқаролари билан олиб борилган мулоқотларда депутатимиз томонидан бир қатор масалаларга ечим топилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи Зебохон Бобоева депутатимиз билан мулоқотда 4 нафар ўғли, келинлари билан бирга туришини, уй-жой зарурлиги, шунинг учун фарзандларини уй-жой билан таъминлаш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутат Ш.Холлиева мазкур муаммони ҳал қилиш учун маҳалла фаоллари биргаликда ўрганиб ҳокимлик мутасаддиларига депутат сўрови юборди. Шунингдек, оила аъзолари иссиқхона қуришган бўлса-да, маҳсулот етиштириш учун банкдан кредит олиш масаласида муаммолар бўлаётганлигини маълум қилишиб, шу хусусда ёрдам беришни сўрашди. Депутат бу масалани шаҳар “Микрокредитбанк” мутасаддилари билан ўзаро ҳал қилиб, тез орада муаммо ижобий ҳал этилишини билдирди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Шоиста Бегимова ҳам маҳаллада гўзаллик салони ташкил этиб, айни пайтда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганлигини, келгусида фаолиятини жонлантириш учун кредит зарурлигини, шу масалада ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Депутатимиз шу хусусда тегишли банк мутасаддилари билан келишиб, тез орада муаммони ҳал қилиб беришга ваъда берди.

Шунингдек, депутатга аҳоли томонидан иш масаласида ҳам мурожаатлар бўлди. Фуқаролар мурожаатлари асосида туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан боғланиб мурожаатларга албатта ечим топишини ва назоратга олишини фуқароларга билдирди. 

-  Одамлар билан юзма-юз мулоқот ҳар бир ҳудуддаги, қишлоқ, маҳалла, хонадондаги мавжуд аҳволга холисона баҳо бериш ва камчиликларни ўз жойида бартараф этишга эришишнинг энг яхши йўлидир, — дейди депутат Ш.Холлиева. — Албатта, қаерда бўлманг, муаммолар бор. Жойлардаги муаммоларни ўша ҳудуддан сайланган депутатлар бошқаларга қараганда яхшироқ билади. Одамлар ишончини қадрлаган, халқ вакили бўлиш нималигини ҳис қилган депутатлар ҳар доим ҳаракатда, изланишда бўлади. Фидойи, жонкуяр халқ ноиби халқ манфаатини ҳар жабҳада устун қўяди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби   

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+