Депутатлик гуруҳи аъзолари экин ниҳолларини бепул тарқатмоқда

19.05.2020 15:05:34

Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга томорқа учун полиз-сабзавот экинлари ниҳоллари ёрдам тариқасида бепул тарқатилиб берилмоқда. Асосий мақсад аҳолининг маълум қисмини камбағалликдан қутқаришдир. Шу ўринда депутатлар фуқароларга карантин шароитида яшаб турган уйи олдидаги бир қарич ерни ҳам увол қилмасдан, полиз маҳсулотларини етиштириш бўйича зарур маслаҳатлар бериб келмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгаши депутати Калниязова Светлана ўзи сайланган ҳудуд - "Тақиркўл" маҳалласи ҳудудидаги хонадонларнинг томjрқа еридан унумли фойдаланиш ҳолатларини яна бир бор ўрганиб чиқди. Томорқа еридан унумли фойдаланишга киришган ҳар бир оила хонадонларига бориб депутат ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, айрим экиш жараёнидан орқада қолган томорқа ер эгалари билан яна бир бор тушунтириш ишларини олиб борди ҳамда кам таъминланган оилаларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ўз ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиб чиқди.

 

Алибек ТОРЕХАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Нукус тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+