Депутатлик гуруҳининг масъулияти

28.02.2020 16:02:00

«Адолат» СДП Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашидаги  депутатлик гуруҳи мажлиси бўлиб ўтди. Унда партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман Кенгаши ходимлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мажлис Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини белгилаб олишга қаратилди.

Мурожаатномада келтирилган  вазифалар  ва уларнинг ижроси юзасидан амалга  ошириладиган  мазкур чора-тадбирлар режаси «Адолат» СДПнинг  2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридан келиб чиқиб ўз аксини топди. Мурожаатномада кўрсатиб берилган вазифалар бекам-кўст бажарилиши ва унинг ижросини назорат қилиш бўйича депутатлар томонидан ҳам самарали меҳнат қилиш талаб қилинади.

Ҳусусан, халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Г.Қаипов томонидан Мурожатномада депутатлар фаолиятига берилган танқидий баҳодан тегишли хулоса чиқарган ҳолда халқ билан, сайловчилар билан бевосита мулоқотни изчил давом эттириш, жойларда аниқланаётган муамоларни ҳал этиш бўйича ижро ҳокимияти олдидаги масалани қатъий қўйиб, унинг ижро этилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, 2020 йилга «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном берилиши мамлакатимиз сиёсий майдонида бир неча йиллардан буён ижтимоий соҳалар, хусусан, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш соҳаларида илғор ғояларни илгари суриб келаётган Ўзбекистон «Адолат» СДП ва унинг барча даражадаги депутатлик гуруҳлари зиммасига алоҳида масъулият юклайди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+