Депутатлик ҳам шараф, ҳам масъулият

08.01.2020 16:01:16

2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлиги сайлови барчадан фаоллик билан бир қаторда эътиборни ҳам талаб қилди. Албатта, ҳар бир партия томонидан кўрсатилган номзод жойларда сайловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотлари чоғида уларга яқинлашди, дардини ўрганди, муаммоларини тинглади. Мурожаатлар юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Сайлов кунида ўз сайлов участкасига ташриф буюрган фуқаро шубҳасиз, муносиб номзодга овоз беради. Чунки у танлаган номзод юрт равнақи ва келажаги учун, унинг маҳалласи, фарзандлари, тақдири учун жавобгар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сайловда барча аниқ мақсадга эга бўлган, фуқароларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглай оладиган номзодни танлаб, овоз беришга ҳаракат қилди.

Сайлов жараёнларида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан қилинган тарғибот тадбирлари, учрашувлар партиянинг халққа бўлган яқинлигини оширди, десам муболаға бўлмайди. Сайловолди дастур мазмун-моҳиятида эса фуқаролар манфаатлари учун хизмат қиладиган, ҳаёт фаровонлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлган аниқ таклифларнинг қайд этилганлиги сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашига ҳам муносиб номзодлар сайланди. Албатта, сайланган депутатлар халқ ишончини оқлашга эътибор қаратган ҳолда ўз фаолиятига бўлган масъулиятни ҳам ҳис этиши даркор. Чунки депутатлик ҳам шараф, ҳам масъулиятдир. Ҳар бир сайланган депутат фаолиятига эътиборли бўлса, мақсадига эриша олади, халқнинг ишончини қозонган бўлади. Шундай экан, сайланган депутатларнинг фаолиятлари давомида омад тилаб қоламиз.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+