Депутатлик сўрови натижасида бемор бепул даволаниш имкониятига эга бўлди

17.09.2019 16:09:08

Маҳаллаларда  анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасидаги юзма-юз мулоқотлар  сайловчиларимизнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.  

Ана шундай учрашувлардан бири “Янги ҳаёт” маҳалласида Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Фозил Рахмонов томонидан ўтказилди. Унда фуқаро Артём Карханин болаликдан ногирон бўлиб, даволаниш учун амалий кўмак сўради. Мурожаат юзасидан депутат зудлик билан фуқаронинг касаллик варақалари билан танишиб чиқиб, туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўровини юборди.

Буни қарангки, қисқа фурсат ичида мутасадди ташкилот номидан жавоб хати келди. Унга кўра, фуқарога Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалиёт марказига бепул текширув ва шифокор кўригига имтиёзли ордер берилгани баён қилинган. Шунингдек, беморнинг ташхиси бўйича дори воситалари 2-шаҳар руҳий-асаб касалликлари диспансери томонидан бепул берилиши  белгиланди. Бундан ташқари, поликлиниканинг кундузги шифохонасида даволаниши учун  ордер берилди. Фуқаро А.Карханин суҳбат чоғида тиббий хизматдан мамнун эканлигини айтиб, депутатга миннатдорчилик билдирди.

Албатта, депутатлар халқ орасига кириб борсагина жойларда қайсидир муаммолар бартараф этилади. Одамларга қулайлик яратилишига эришилади.  Бу жараён эса депутатлардан фақатгина масъулият, халқпарварлик ва фаолликни талаб этади, холос.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби       

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+