Депутатлик сўровидан сўнг кўча асфальт қилинди, оқава сув муаммоси ҳал бўлди

22.07.2020 06:07:35

Фарғона вилоятининг  Сўх туманидаги Ҳазрат Али” МФЙга қарашли Зармиён даҳасида 20 гектар ер майдонлари ва 69 та хонадоннинг томорқасини суғоришда  қийинчилик юзага келганди. Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов депутатлик сўрови асосида тегишли ташкилотга мурожаат қилди. Мутасадди ташкилотлар томонидан зарур чоралар кўрилиб,  оқава сув билан боғлиқ масала ҳал этилишига эришилди.

Шунингдек, ҳудудда маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қудуқлари кавланиши бошланди.

 Туманнинг яна бир депутати Суҳробжон Қозиев депутатлик сўрови ва  саъй-ҳаракатлари билан  “11-Мулғон” МФЙдаги  Ибрат кўчасининг 850 метр қисми асфальт қилинмоқда. Кейинчалик Армуғон кўчасида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

  • Ибрат кўчасида 57 та хонадон мавжуд бўлиб, 322 нафар аҳоли яшаб келмоқда, – дейди МФЙ раиси Фурқат Домуллаев. –  Депутатимизнинг кўмаги уларни чексиз қувонтирди. Тўғрисини айтсам, уларнинг ҳар бири бугун депутат сайлашда адашмаганлигидан мамнун. Шу билан бирга, Ифтихор кўчасига  ўрнатилган 76 дона симёғочлар ҳам депутатимиз  фаоллиги самарасидир.

 

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+