Депутатликка номзодлар учун ўқув-семинар

15.11.2019 21:11:57

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар учун ўқув-семинар ташкил қилинди.

Тадбирда дастлаб, тажрибали тренерлар томонидан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичи учун муҳим аҳамият касб этаётгани, стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг ўрни устувор аҳамият касб этиши қайд этилди. Шунингдек, партиянинг ҳудудий Кенгаши ходимлари томонидан жорий йилда қабул қилинган Сайлов кодексининг ўзига хос жиҳатлари, номзодларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқотни олиб бориш тартиби, шакллари, усуллари тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки тўғрисида сўз юритилди.

Ўқув-семинарда халқ қаршисига чиқаётган ҳар бир бир номзоднинг билим ва савияси, нутқи мукаммал бўлиши кераклиги таъкидланиб, сайловолди дастуримиздаги вазифалар мазмун-моҳияти ва уларни амалга ошириш механизмлари тушинтирилди.

Интервью бериш жараёнларида, сайловчилар билан учрашувларда ўзларини тутиш бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+