Депутатнинг хайрияси хомийлик маркази орқали етказилди

10.04.2020 19:04:35

 

Юртимизда коронавирус хавфи кундан кунга авж олиб бормоқда. Карантин вақтида уйларида ўтириб, ишсиз қолган айрим инсонларнинг зарурий озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган эхтиёжлари ҳам шунга яраша ортаётир.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази (Ўзэкспомарказ) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликдаги хайрия ишларни аллақачон бошлаб юборган. Унга кўра марказ томонидан жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламига хомийлик ёрдамлари етказиб берилмоқда.

Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Р. Юнусов ҳам ана шундай савобли ишларга бош қўшиш мақсадида тумандаги “Истироҳат” МФЙда 28 та оилага кундалик эҳтиёж учун керакли бўлган истеъмол маҳсулотларини хайрияларни мувофиқлаштириш маркази орқали етказди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+