Депутатнинг илк учрашуви ёшлар орасида ташкил этилди

20.01.2020 12:01:52

Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясидан  халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига сайланган депутат - Улуғбек Қурязовнинг Хонқа туман 35-умумтаълим мактабида сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.  Унда сайловчилар билан бир қаторда ёшлар ҳам иштирок этишди. 

Учрашув даставвалида депутат сайловчиларга қарата бўлиб ўтган сайловларда номзодини қўллаб-қувватлашдаги  ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва келгусида сайловчилар олдидаги масъулият ва бурчни оқлашга ваъда берди.

Шундан сўнг, давлатимиз раҳбарининг  2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувидаги маърузасининг мазмун ва моҳияти тўғрисида ёшларга атрофлича тушунчалар берди. Давлатимиз томонидан илгари сурилаётган илғор ғояларнинг барчаси ёшлар келажаги учун дастуриламал вазифасини ўташи, бунда эса албатта ёшларнинг фаоллиги талаб этилиши хусусида сўз юритди.

Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган учрашув сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларига депутат томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Воҳамизда учрашувлар давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

                                                                                        

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+