Доимий комиссия йиғилишида мактабларни иссиқ сув билан таъминлаш масаласи кўрилди

29.08.2020 13:08:17

 

Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси» аъзоларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги ўқув муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар кўриб чиқилди. Асосий эътибор ўрта таълим мактаби ўқувчиларига қулай шароит яратиш, санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш мақсадида иссиқ сув билан тўлиқ таъминлаш муаммосига қаратилди. Бу бўйича умумтаълим мактабларида шароит етарли эмаслиги таъкидланди. Шунингдек, мавжуд бўш иш ўринлари (ваканция) учун танловлар ўтказиш, нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқитувчиларни жалб қилиш бўйича меморандумлар тузиш чоралари кўрилиши лозимлиги муҳокама этилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ташпўлат Матибаев мазкур масалалар юзасидан ўз таклифини берар экан, пандемия шароитида пол ювиш, хожатхонадан чиққач қўл ювиш каби эҳтиёжлар қандай қилиб иссиқ сувсиз санитария қоидаларига мос келишига алоҳида урғу бериб ўтди.

Йиғилиш якунида мазкур муаммоларни жорий йилнинг 5 сентябрига қадар ижро органлари томонидан якунланишини назорат қилиш, ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш вазифаси депутатлар олдига долзарб масала сифатида қўйилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+