Долзарб вазифалар ижроси таъминланади

11.03.2020 18:03:08

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўйиддин Раупов Яккабоғ, Шахрисабз ва Китоб тумани депутатлари, партия фаоллари билан учрашди.

— Эркин фуқаролик жамиятида депутатнинг ўрни бениҳоя муҳим,-деди Рўйиддин Раупов,-Халқ билан бирга иш кўриш, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, мамлакатимиз келажагини таъминлаш учун ҳалол меҳнат қилиб келаётган инсонлар манфаатини ҳимоялаш депутатнинг бурчи бўлмоғи лозим. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари ҳам Олий Мажлисга Мурожаатномада алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, Рўйиддин Раупов депутатлар ва партия ташкилотлари ишини фаоллаштириш, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурини амалга оширишда унинг ролини кучайтириш, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқчил ғояларига аҳоли ишончини оширишга эътибор қаратди. Аҳоли томонидан сайланган ҳар бир депутат халқнинг кўзгуси бўлиши, партиянинг мақсад ва вазифалари, сайловолди дастурини  ҳаётга кенг татбиқ этиб, аниқ иш режа ва йўл харитасига эга бўлиши муҳим. Учрашувда партия фаоллари ва депутатлар озод ва обод Ватан барпо этиш истаги билан яшаётган халқ ишончини қозониш учун барча чора-тадбирларни кўришлари зарурлиги қайд этилди

Азиз КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+