Донорлар ва тиббиёт ходимлари рағбатлантирилди

11.06.2020 17:06:54

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан барча туман ва шаҳарлардаги жамоат жойларига донорлик акциясининг ғоя ва мақсади, шартлари акс этган кўргазмали воситалар ҳамда партия фаолларининг олиб борган тушунтириш ишлари натижасида 4-10 июнь кунлари нафақат вилоят маркази, балки барча ҳудудларда мазкур акция ташкил этилди.

Хусусан, Сайхунобод туманида партиянинг туман Кенгаши раиси Мамлакат  Бердиева ва туман Кенгаши депутатлари фаоллик кўрсатиб, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда акциянинг оммалашишини таъминлади.

— Мен ҳам мазкур акциянинг шартлари билан танишгач, ҳеч иккиланмай қон гуруҳим тўғри келадиган ва унга эҳтиёжманд беморлар учун беминнат қон топширишни мақсад қилдим. Партиянинг Ширин шаҳар Кенгаши аъзолари ва депутатлар акциянинг якунловчи кунида вилоят қон қуйиш станциясига ташриф буюрдик ва акцияда иштирок этдик - дейди Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати Илҳом Қорабоев.

— Биз ҳам ташаббусни қўлдан бой бермаган холда қон қуйиш станцияси ходимларининг тиббий кўрикларидан ўтиб, донор бўлиш талабларига мос топилгандан сўнг қон топширдик. Партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари сифатида мазкур хайрли тадбир айнин бизнинг партия ташаббуси билан  ўтказилаётганидан фахрландик. Ушбу тадбирда Оқолтин туманидан ҳам йигирма нафар кўнгиллилар иштирок этиб, донорлар рўйхатидан жой олди - дейди партиямизнинг Оқолтин туман Кенгаши раиси Ўткир Қудратов.

Сирдарё вилоят қон қуйиш сатанцияси мезбонлик қилган ушбу тадбирнинг якуний қисмида тиббиёт ходимлари ва фаол иштирокчиларнинг бир гуруҳи рағбатлантирилди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+