Донорлик акцияси ўтказилди

06.11.2020 09:11:59

Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” илмий ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши фаолларидан иборат гуруҳ партиянинг “Саҳоват – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида донорлик акцияси ўтказиб, қон топширишди.

Кўнгиллилар иштирок этган мазкур лойиҳа айни коронавирус пандемияси даврида қонга мухтож бўлган беморлар саломатлигини тиклашда беминнат ҳисса бўлиб қўшилади.

Фаррух Собиров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари:

- Қон бу – ҳаёт дегани. Атрофимизда қанчадан-қанча ушбу ҳаёт манбаига мухтож бўлган инсонлар бор. Ташкил этганимиз бугунги тадбирда партиянинг ҳаётбахш лойиҳаларини амалиётга янада кенг татбиқ этиб, шу орқали фуқароларимиз соғлигини муҳофаза қилишга кўмаклашишдан иборатдир. Савобли ишга қўл уриб, бугунги синовли кунлардан инсонларни соғ-саломат олиб чиқишга ҳисса қўшишдир.

Лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+