Донорлик акциясида ОАВ вакиллари ҳам қатнашди

15.06.2020 09:06:25

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан давом этаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акцияси партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ўтган ҳафтадан бошлаб олинган бўлиб, бугунги кунга қадар акция бўйича тарғибот ишлари Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб давом этиб келмоқда.

Тарғибот ишлари натижасида турли соҳа вакиллари ҳам ушбу акцияда иштирок этиш фикларини билдириб, беғараз қон топширмоқда.

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида партия Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан депутатлар, партия фаоллари ва кўнгиллилар акцияда фаол қатнашиб, беғараз донорлик қилишди.

Шу куни кўнгилли донорлар катори акцияни ёритишга келган маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қизиқиш билдириб, савоб ишга ўз ҳиссаларини қўшиб кетишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида 2018 йилдан буён мунтазам, ҳар йили икки маротаба ўтказилиб келинаётган беғараз донорлик акциясини эшитиб келдим ва ушбу акцияда қатнашганимдан жуда хурсандман. Сабаби беғараз қон топшириш, бирор бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш, инсонни ингинсонга тақдим этган энг олий даражадаги совғаси – дейди журналист Венера Сариева.

Ҳақиқатдан ҳам савоб ишлар одам ва вақт танламас экан, юқоридагилардан келиб чиқиб партиямиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу акция инсонларни савоб ишларга яна бир бор ундашга хизмат қилганига шубҳамиз йўқ.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+