Дунёни уйғоқликка чорловчи нутқ

30.09.2020 19:09:07

Мамлакатимиз Президентининг Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги  нутқи ўзининг чуқур маъно-мазмуни, амалий руҳи, халқаро ташаббусларга, ҳаётий далилларга бойлиги билан кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Бугунги кунда минтақа давлатлари, қолаверса, дунё аҳлини ташвишга солаётган турли ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларига бағишлангани билан ҳам аҳамиятлидир.

Коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг кўплаб давлатлари синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Албатта, бундай мураккаб шароитда фуқаролар саломатлигини асраш, турмуш фаровонлигини таъминлаш асосий масала сифатида майдонга чиқди. Дунёнинг энг ривожланган давлатларида ҳам қатор ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзага келганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Айниқса, қашшоқликка барҳам бериш, ишсизлар сонини камайтириш устувор масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган ушбу масалада жаҳон жамоатчилигидан биргаликдаги доимий саъй-ҳаракатни талаб этади.

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеяси камбағалликка қарши кураш бўйича ўн йилликларни эълон қилиб, тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Чунки камбағалликка қарши кураш глобал масаладир.

Президентимизнинг қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказиш бўйича билдирган қатъий позициясини барчамиз тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Президентимиз жаҳон ҳамжамиятини ушбу ташкилот атрофида янада жипслашишга, коронавирусни глобал тарқатмасликни олдини олиш борасидаги алоҳида саъй-ҳаракатларни умумлаштиришга чақирди. Зеро дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларининг мустаҳкамланиши пандемия туфайли вужудга келган кутилмаган вазиятга мослашишга олиб келади.

Чунки бугунги эпидемиологик вазият сабабли бутун дунёда ишсизлар сони ошди, аҳоли даромадлари пасайди. Бунинг натижасида эса дунёнинг кўпгина миллий иқтисодиётларида реал даромадларнинг пасайиши, ижтимоий табақаланишнинг чуқурлашуви ва қашшоқликнинг ортиши кузатилмоқда.

Айни шароитда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи барча давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш гарови ҳисобланади. Бугунги инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Масаланинг халқаро ҳамжамият даражасида муҳокама этилиши  давлатларнинг хавфсиз, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш салоҳиятини оширишга, қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришда яна бир муҳим қадам бўлади, деб ўйлайман.

Умуман олганда, илгари сурилган таклифлар бугунги кунда инсониятни ўйлантириб келаётган долзарб ва ўткир муаммоларни ҳал этишга, энг асосийси дунёни уйғоқликка чорловчи  залворли  нутқ бўлганлиги билан аҳамиятлидир.

Назокат ХИДИРОВА,

 Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+