Элликқалъа туманида “Ёшлар парламенти”га партиямиз аъзоси сайланди

16.08.2020 18:08:10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини «Илм маърифат ва рақамли иктисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” ги  ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 21-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти"ни ташкил этиш бўйича битим имзоланган эди.

Шу муносабат билан 2020 йил 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига Элликқалъа туманидан кўрсатилган номзодларнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

“Ёшлар парламенти” комиссия аъзолари ва Маҳаллий депутатлар Кенгаши биргаликда номзодларнинг сайлов олди дастури тингланди ва яширин овоз бериш йўли билан овоз берилди.

Сайловда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси аъзоси Худайберанов Алишер Шокиржонович юқори кўрсатгич билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”  аъзоси бўлиб сайланди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+