Энди карантин қоидасини бузганлар кечирилмайди

10.07.2020 11:07:59

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати Насибахон Тўйчиева Асака туманидаги  савдо мажмуалари ва тадбиркорлик субъектларида бўлиб, карантин қоидаларига амал қилинишини ўрганди. Ўз саломатлигига эътиборсизлик билан қараётган, ниқоб тақишни унутган фуқаролар масъул ташкилотлар томонидан огоҳлантирилди. Маҳалла фаолларининг бу борадаги масъулияти оширилди.

Насибахон Тўйчиева, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати:

-Андижон вилояти ҳокимлигининг коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича аҳолига мурожаатида жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини кучайтириш алоҳида кўрсатиб ўтилди. Бу биз халқ вакилларининг зиммамиздаги масъулиятни янада оширди. Энди карантин қоидасини бузганлар кечирилмайди. Касалликдан сақланиш ва олдини олиш ўзимизга боғлиқ. Бир инсоннинг саломатлиги жамиятнинг саломатлиги эканлигини унутмайлик.

Депутат бошчилигидаги фаоллар жамоат жойларида тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти

кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+