Энди маҳалла аҳолисининг маиший техника буюмлари куйиб қолмайдиган бўлди

06.06.2020 20:06:57

Боғот тумандаги “Оқ олтин” МФЙ раиси, туман Кенгаши депутати Фарход Давлетов пандемия даврида ижтимоий ҳимояга мухтожлиги бор, якка-ёлғизлар, касалмандларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишда ҳамда маҳалла аҳолисини ўйлантириб келаётган муаммоларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатмоқда.

Депутат ташаббуси билан ўзининг ҳомийлигида ва ҳомийлар ёрдамида шу маҳаллада яшовчи кам таъминланган оила аъзоси, бир неча йилдан буён қорин чурраси касаллиги билан азият чекиб келаётган Сурайё Қутлимуратовага касалликни жарроҳлик йўли билан бартараф этиш учун уч миллион сўм миқдорида ҳомийлик қилди. С.Қутлимуратова, ҳозирги кунда вилоят Марказий шифохонанинг жарроҳлик бўлимига ётқизилди ва даволаш ишлари бошлаб юборилди.

Депутатнинг фаолияти тўғрисида мақола тайёрлаш жараёнида савол билан телефон қилган эдим, депутатни яна бир хайрли иш бошида экани маълум бўлди. У сайловчиларнинг мурожаатига асосан, маҳалладаги эски, паст кучланишли электр трансформатор ўрнига юқори кучланишли янги трансформатор ўрнатишга бош бўлаётган экан.

Эркин Аннаев, “Оқ олтин” маҳалла фаҳрийси:

— Фарход Давлетовни МФЙ раиси ва депутат сифатида доим маҳалладошларимизнинг дарди билан куйиниб юрган ҳолатда кўрамиз. Бошлаган ишини натижали якунламасдан қўймайди. Кам таъминланган оилаларга зарурият туғилганда ўз ҳисобидан бўлса ҳам  кўмагини аямайди. Бугун яна бир муаммоимиздан халос этди. Бизни кўпдан қийнаб келаётган электр токидаги муаммолар ҳам бартараф бўлди. Энди электр токи пастлигидан маиший техника буюмларимиз куйиб қолмайди. Маҳалладошларимизнинг қувончи чексиз.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+