Энди ёшлар ишсиз қолмайди

17.07.2020 09:07:37

Карантин даврида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш олдимизда турган долзарб вазифа. Чунки бу билан аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга ва оилаларда барқарор даромад манбаини яратишга эришамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айни шу масалага эътибор қаратилгани бежиз эмас.

Давлатимиз раҳбари ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаб, алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди. Бу биз партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасига катта масъулият юклади.

Тўғри, партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида бандлик масаласида сезиларли ишлар қилинмоқда. Йилнинг ўтган даврида   94 нафар фуқаро “адолатчилар” кўмаги билан ишга жойлаштирилди. Асака, Избоскан ва Хўжаобод туманларида бу борада ўзига хос мактаб яратилди. Бироқ бу етарли эмас. Хали тайинли иш ўрнига эга бўлмаган хотин-қизлар ва ёшлар, бу борада ечимини кутаётган муаммолар йўқ эмас.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Бандлик билан оила фаровонлигини оширамиз” шиори остида чора-тадбир ишлаб чиқилди. Бунда биринчи навбатда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалардаги хотин-қизлар ва мактаб битирувчилари билан алоҳида ишлаш кўзда тутилмоқда. Агар биз фарзандларимизни ўрта мактабдан сўнг тайинли касбга йўналтирсак у келгусида ўз оиласида ҳам фойдали иш билан банд бўлади. Имкон қадар уларни  замонавий касбларга йўналтириш мақсадга мувофиқдир.

Маҳаллаларда касб-ҳунар ўқитиш масканларининг ташкил этилиши  жуда ўринли. Чунки фарзандларимиз бу мактабларда маълум бир касбни эгаллайди. Қўлида ҳунари бор ёшларни меҳнат бозорида ўз харидори бор. Аниқроғи, энди ёшлар ишсиз қолмайди.

 

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+