Энг фаол ижрочи котиб тақдирланади

05.05.2020 20:05:46

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши Мафкура бўлими томонидан “Энг фаол ижрочи котиб” танлови ташкил этилди.

Танлов партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишдаги фаоллиги билан барчага ўрнак бўлган, мафкура бўлими билан ҳамкорликда ҳудудий Кенгаш депутатларининг фаолиятини ёритишда  кўмаклашган энг яхши ижрочи котиб хизматларини муносиб тақдирлашга қаратилган. Танловда ижрочи котибнинг карантин давридаги фаоллиги алоҳида эътиборга олинади. Ғолиб ҳозирда партия кенгашида фаолият юритаётган 5 нафар ижрочи котиблар орасидан онлайн овоз бериш йўли ҳамда Кенгаш комиссия аъзоларининг тавсиялари асосида аниқланади.

Ғолиб партия Кенгашининг дипломи ҳамда мафкура бўлими томонидан ажратилган пул мукофоти билан тақдирланади.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+