Энг фидойилар тақдирланди

23.12.2020 10:12:48

 

Андижонда фаол “адолатчилар” сафи кенгайиб бормоқда. Партия Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Партия ишларига қўшган ҳиссаси учун” эсдалик нишонига муносиблар кўпчиликни ташкил этаётгани бежиз эмас. Айни шу мақсадда ташкил этилган тадбир катта байрамга айланди.

Неъматжон Шералиев Ўзбекистон “Адолат” СДП Балиқчи туман кенгаши фаолларидан. Бир неча йил туман партия кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. Айни вақтда ҳам фахрий “адолатчи” сафимизда. Эсдалик нишонини биринчилар қаторида унга топширилиши ҳам бежиз эмас.

Неъматжон ШЕРАЛИЕВ, партия фахрийси:

-Партиямиз билан доим фахрланаман. “Адолатчилар” сафида эканлигимдан сира афсусланмайман.  Адолат номи билан сиёсий майдонда партиямизнинг янада мустаҳкам ўрин эгаллашига ўз ҳиссамни қўшаман.

Тақдирланганлар бир овоздан сафимизда бўлишларини билдирдилар.

                                              

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

                                                 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+