“Энг яхши китобхон” тақдирланди

25.11.2020 18:11:26

Китоб инсоннинг энг яқин дўсти. Бугун ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраш учун китобга ошно қилиш энг тўғри йўл ҳисобланади. Бу борада нафақат ўқитувчи ёхуд ота-она, балки бутун жамият қайғуриши лозим. Шундагина натижа биз ўйлагандек бўлади. Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари ҳам бу йўлда ўз олдиларига катта мақсадларни қўйганлар. Партиянинг Когон туманидан сайланган энг ёш депутат Шехроз Норов “Энг яхши китобхон” онлайн танловини эълон қилди.

Бу танлов орқали ҳар бир китобхон  ўқиган асарларининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга тушунтиради. Бир ой давом этган мунозаралар китобхон тафаккурини янада оширишга хизмат қилди. Бу борада партиянинг вилоят раҳбари тақдирлаш жараёнида ҳам кенг маълумотларни берди. “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов таъкидлаганидек, бугунги ёшларимизни энг аввало ватанпарварлик руҳида таёрлашимиз шарт. Бу йўлда эса аввало депутатларимиз ўз жонбозликларини кўрсатишлари лозимлиги яна бир карра уқтирилди ва муносиблар тақдирланди.

Зулхумор ТЎРАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро

                                                             вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+