Эпидемиологик вазиятимиз жуда оғир...

21.07.2020 18:07:29

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур йиғилишида энг аввало мамалакатимиздаги эпидемиологик  вазиятга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, аломатсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишдаги янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди. Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Мен ҳам нафақат депутат, балки шифокор сифатида мазкур йиғилишдаги ҳар бир вазифани ўзимнинг кунлик вазифам сифатида ён дафтаримга қораладим. Чунки аҳоли орасида қанчалик тарғибот-ташвиқотни  ўз ўрнида назоратни кучайтирмас эканмиз, бу балони енгишда заифлашиб қолишимиз бугун ҳаётий тасдиғини топиб турибди. Айниқса узоқ вақт мобайнида “қизил ҳудуд” бўлиб турган Ховос туманида тиббий  профилактик тадбирларни янада кучайтиришимиз талаб этилади. 10 нафар депутатдан  иборат Халқ депутатлари  Ховос туман Кенгашидаги партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари билан видеоселектор йиғилишининг эртасигаёқ  онлайн йиғилиш ўтказиб, аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдик.

Биринчи галда Прездиентимиз  таъкидлаганларидек  “Ўзимиз кўряпмиз, дунёда қайси давлатда тиббий маданият, тартиб-интизом кучли бўлса, ўша мамлакат пандемиядан энг кам талофат билан чиқмоқда.” Демак аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш, карантин қоидаларига қатъий амал қилишга чақириш борасида тарғиботга киришдик. Ҳусусан, “Чаманзор”, “Истиқлол”, “Карвонсарой” каби аҳолиси зич жойлашган маҳаллаларда  аҳолини назоратга олишни бошлаб юбордик. Бунда бизга туман тиббиёт бирлашмаси, туман ИИБ ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлик қиладиган бўлди. Бизнинг туман қўшни Тожикистон давлати билан чегарадош бўлгани боис ҳам биз депутатлардан янада огоҳлик, ҳушёрлик ва масъулият талаб қилинаётганига мазкур видеселектор йиғилишни кузатиш асносида амин бўлдим. Зеро халқ бизни ишониб сайлаган экан уларнинг саломатлиги ва ҳудудимиздаги эпидемилогик вазиятни барқарор ушлаб туриш бизнинг энг олий мақсадимиз  бўлиши зарур.

Ғойибназар РАЙИМНАЗАРОВ,

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

бойота
2020-09-12 05:04:18
12 сентябрь ҳамон жангдамиз

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+