Ерини кавласа, сув чиқаётган қабристон муаммосига депутат аралашди

11.06.2020 09:06:25

Бугун муҳтарам Президентимиз ўртага қўяётган муҳим масала – давлат хизматида бўлган ҳар бир раҳбар ва ходим, депутат ўзига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашиши зарур.

— Қолаверса, амалдаги қонун ҳужжатларида ҳам фуқаролар мурожаатига, ариза, шикоятларга эътиборсизлик, масъулиятсизлик билан қараган мутасаддиларнинг жавобгарлик масалалси аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган,-деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова,-Давлатимиз раҳбари фуқароларнинг дарду-ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир, дея ҳар сафар бот-бот таъкидлайдилар.

Бунга қатъий амал қилиб иш тутаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари одамлар билан юзма-юз мулоқотларда ўртага ташланаётган ҳар бир жумбоққа жиддий эътибор билан қараяптилар. Муаммонинг ечимини топиш, норози кайфиятда юрган фуқароларни жамият ва давлатдан рози қилишга ҳаракат қиляптилар.

Хўш, одамларни ташвишга солаётган асосий камчиликлар, муаммолар нималардан иборат? Улар қайси жумбоқлар, масалалар бўйича кўп мурожаат қиляпти?

Депутат Махфурат Хушвақтованинг Миришкор тумани “Чандир” МФЙдаги хонадонлар аҳолиси билан учрашуви ана шундай муаммо ва камчиликларни ўрганишдан бошланди. Юзма-юз мулоқотда депутат одамларга яхши яшаш учун самарали ва тинимсиз меҳнат қилиш кераклигини таъкидлади. Айрим аҳоли қатламларини боқимандалик кайфиятидан қайтаришга уринди. Учрашувда одамлар бандлик, халқимизнинг умумий бойлиги бўлган ер,  коммунал хизматдаги муаммолар, шунингдек, соғлиқни сақлаш, халқ таълими соҳасидаги ишларни яхшилаш борасида зудлик билан чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар айтишди.

Депутат Чандир қишлоғидаги Даврон Атахонов хонадонида бўлганида ҳам  муаммога дуч келди.  

— Қишлоғимизда “Араббой” қабристони мавжуд,-деди Даврон Атахонов.-Ҳозир ушбу қабристондан фойдаланишнинг иложи бўлмаётир. Масалан, бир метр кавласа, сув чиқаяпти. Шу жумбоқни бартараф этишда ёрдам берсангиз яхши бўларди.

Ушбу муаммони ўрганишдан сўнг, Махфурат Хушвақтова ҳақиқатдан ҳам аҳоли эътирози ўринли эканлигини аниқлади. Бу масалани тез кунда бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлигининг қурилиш бўлимига тегишли кўрсатмалар берилди. Айни пайтда эса мутасаддилар томонидан қабристон атрофидаги завурларни кавлаш, тозалаш  ишлари бошлаб юборилди.

Депутат Булуч қишлоғидаги фельдшерлик пункти тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказди. Маълум бўлишича, фельдшерлик пунктини якка тартибдаги тадбиркор Холбиби Носирова ўз балансига олган. У ҳозирги кўримсиз бино ўрнига икки қаватли янги шифо маскани барпо этмоқчи бўлганида маълум тўсиқларга дуч келади. Депутат аралашуви билан бу муаммо ҳам бартараф этилиб, якка тартибдаги тадбиркор 100 миллион сўм инвестиция киритадиган бўлди.

Қурама қишлоғидаги 30-мактаб директори Фарход Гулмуродов ўқитувчилар Гулноза Умирова ва Улашой Авазоваларни карантин даврида ишга келмагани учун “Ишдан бўшайсан” деб пўписа қилган. Бу ўқитувчиларни қийнаб турган жумбоқ ҳам депутат саъй-ҳаракати билан ўз ечимини топди.

Комил САХАТОВ,

Нодир ИСОМОВ.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

вилоят Кенгаши фаоллари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+