Эътибор ва рағбат фидойиликка чорлайди

12.09.2019 16:09:03

Менга партиянинг вилоят Кенгаши раиси сифатида “Адолат” кўкрак нишонининг берилиши  вилоятимиздаги барча партиядошларимизга чексиз қувонч бағишлади. Ушбу кўкрак нишони нафақат менга, вилоятимиздаги 40 мингдан зиёд партиядошларимизга берилган юксак эътироф деб биламан ва партия раҳбариятига чуқур миннатдорчилигимни изҳор қиламан.

Дунёдаги энг ноёб туйғулардан бири бу – қадр. Камтарона меҳнатларимизнинг қадрланиб, муносиб баҳоланиши қалбимизни руҳлантирибгина қолмай, балки жуда катта масъулият ҳам юклайди.  

Билдирилган ушбу юксак ишонч ҳамда рағбат бизга буюк мақсадларимизга эришиш йўлида фидойилик кўрсатиб ишлашимизга, Ватанимиз шон-шуҳрати ва шарафини ҳамда партиямизнинг халқ орасидаги танилувчанлиги ва обрўсининг юксалишига, унинг нуфузини оширишга бутун билимимиз, тажрибамиз ва садоқатимизни  сафарбар этишимизга, келгусида ўз иш фаолиятимизни  янада жонлантириш  йўлида тинмай меҳнат қилишимизга ундайди.

Юртимизда аёлларнинг ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ишлар замирида менга берилган нишон нафақат партия Кенгаши раиси, балки раҳбар аёл сифатида ҳам янада масъулиятимни оширди, десам муболаға бўлмайди. Шу ўринда муҳтарам юртбошимизнинг “Ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт”, деган пурмаъно фикрларига амал қилган ҳолда ижтимоий ҳаётимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида бор кучимизни сафарбар этамиз, деб ишонтираман.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+