Эътибордан партия электорати вакиллари миннатдор

13.03.2020 17:03:02

«Адолат» СДП Шўманай тумани Кенгаши ташаббуси билан “8 март — халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Шўманай туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида “Биз сизни эъзозлаймиз ва қадрлаймиз, азиз аёллар” мавзуида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар партия Шўманай тумани Кенгаши раиси ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари партиямизнинг фаол хотин-қизларини байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширишди.

Байрам тадбирида ушбу мактабнинг ўқувчилари ўзларининг устозларига шеърлар ва қўшиқлар айтиб бериб, тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Гулмира Мураткамалова, Шўманай туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, партия фаоли:

-«Адолат» СДПнинг сайловолди дастуридаги йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳақиқатдан ҳам халқчил эканлиги, энг асосийси бошқа соҳа қатори таълим соҳасини ислоҳ қилишга каратилган ғоялари мени шу партияга аъзо бўлишга ундади. Олдин оилам-ишим бўлган бўлса, энди оилам-ишим-партиям бўлди. Сабаби, партиямизнинг бугунги байрам тадбири каби ташаббуслари биз аёлларни руҳлантириб туради.

 

Ўзбекистон «Адолат»  СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+