Эвакуация қилинган 60 нафар фуқарога инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди

14.05.2020 15:05:08

Ҳозирги кунда юртдошларимиз талофатдан жабр кўрган сардобаликларга беминнат ёрдамларини бериб келишмоқда. Бундай хайрли ишларга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан ушбу туманга табиий офат ҳудудидан вақтинчалик эвакуация қилинган аҳолига мунтазам равишда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Мазкур тумандаги 13-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган вақтинчалик турар жойда истиқомат қилиб келаётган 60 нафар фуқароларга партиянинг туман Кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан кийим-кечак, озиқ-овқат, кўрпа-тўшак маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, партиянинг туман Кенгаши, халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари томонидан карантин бошланган даврдан буён кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мунтазам ёрдам бериб келинмоқда.

 

Воҳид САИТХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шароф Рашидов туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+