Эзгу ишларга даъват

31.12.2020 17:12:56

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга йўлланган мурожаатномаси ва 2021 йилни қандай номланиши ҳақидаги маърузасини кўтаринки руҳда тингладик. Чунки мурожаат шу юрт фарзандиман деган ҳар бир фуқарони истиқболини белгилаб берувчи тарихий хужжат бўлиб намоён бўлди ва йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси бўлиб қолди. Унда йил давомида амалга оширилган асосий ишлар якуни ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболли устувор йўналишлар аҳамияти ва кўлами, кенг долзарб вазифалар акс этди. 2020 йил дунё халқлари каби Ўзбекистон учун ҳам синовли йил бўлгани, пандемия шароитида ўз вақтида кўрилган зарурий чоралар ва бирлик туфайли давлатимиз раҳбарининг ўтган йилги мурожаатномасида белгилаб берилган устувор масалалар ҳамжиҳатликда ечилганлиги аҳамиятлидир.

Президенти Ш.Мирзиёевнинг парламентга йўлланган мурожаатномаси шу даражада кенг қамровлики, барча жабҳадаги фаолият турлари, жумладан халқ таълими, соғлиқни сақлаш, сиёсий партиялар,  халқ вакиллари ва бошқа йўналишлар учун ҳам дастуриамал бўлиб ҳизмат қилади. Мурожаатноманинг эътиборли жиҳатлари шундаки, бундан буён давлат харидлари жамоатчилик ва парламент назорати остида бўлишлиги, келгуси йилдан банклараро валюта бозори онлайн тизимга ўтказилиши, тадбиркорларга валюта маблағларини банкнинг ўзида сотиб олиш имкониятларининг яратилиши, тадбиркорлик йўналишида янги имкониятлар очиш билан бирга халқ фаровононлигини таъминлашни муҳим омилидир.

Маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини бир қисми бекор бўлганлигини назарга олиб, ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон тизимни жорий қилиниши, коррупцияга қарши курашиш агентлиги очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни рўйҳатини кенгайтириш бўйича таклиф киритиши кераклиги ҳам бу иллат билан курашишда маълумот алмашиш, пировард натижада халқ манфаати, юрт равнақи учун айни муддаодир. 2005 йилда Ўзбекистонга келиб доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шаҳсларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш ҳам шу заминда яшаб, меҳнат қилаётган 20 минг нафар халқ учун кўрсатилиши мумкин бўлган имкониятлардан биридир.

Айниқса, Президентимиз томонидан 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши ҳам аҳоли саломатлиги йўлида бошланган ишларнинг давомийлигини таъминлаш, юқори сифатли вакциналар билан аҳолини эмлаш, оилаларга, уларда тарбияланаётган болаларга хотин-қизларга, шу жумладан улар тарбияси, билим олиши, дам олиши борасидаги кўзланган режалар ҳар бир фуқарони руҳлантирмай қолмайди. Бунга жавобан амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда, ҳар бир фуқаро, депутат, ишчи ходим ўз устида тинмай изланиши, шу юрт фуқароси сифатида унинг равнақи, тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида ўзининг самарали ҳиссасини қўшиши керак бўлади.

 

 

Гулзира ШАРИПОВА,

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаш депутати,

 “Адолатнинг фаол адолатли аёллар клуби” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+