Эзгу ташаббуслар юксалишга хизмат қилади

24.01.2020 21:01:23

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида давлат ва жамиятимизнинг айни дамдаги ҳолати холисона, чуқур таҳлиллар асосида очиб берилди, ҳал этилиши керак бўлган масалалар очиқ сўзланди ва келгусидаги аниқ вазифалар, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши йўлида амалга оширилиши лозим бўлган эзгу ташаббуслар белгиланди,  амалий режалар тузилди.   

Мазкур Мурожаатномада Президентимиз томонидан кўтарилган ҳаётбахш таклиф ва тавсиялари мамлакатимизни нафақат 2020 йилда, балки ундан кейинги йилларда ҳам ривожлантириш учун замин яратди, десам муболаға бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида асосий эътибор бугунги кунда ҳалқимизнинг кундалик турмушини осонлаштириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда мамлакатимизни янада тараққий эттиришга қаратилгани, ўйлайманки сўнги даврда республикамизда инсон манфаатларини олий қадрят деб билиш, унинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди. Хусусан, маърузада, суд-ҳуқуқ тизимини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини ислоҳ қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, прописка тизимини ислоҳ қилиш ва шу каби барча соҳадаги масалаларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Мурожаатномада мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг бошқа соҳаларида ҳам муҳим қадамлар қўйилгани қайд этилди. Очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, одамларнинг ҳаёт шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномада келтирган ҳар бир таклифи ҳаётимизда том маънода ижобий бурилиш ясайди, юртимизда демократия ғояларини қарор топишига,  халқимиз фаровонлигини юксалтиришга ва Ватанимиз тараққиётига хизмат қилади.  

Комила УМАРОВА,

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+