Фаол депутатлар рағбатлантириб борилади

31.01.2020 15:01:57

Фарғона шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари  вакиллари, ОАВ ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик паалатаси депутати У.Жабборов иштирок этди.

 Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган Мурожаатномаси ҳар бир депутатнинг ўз фаолиятига масъулият билан ёндашиши ва  лоқайдликка берилмай,  халқнинг дарду ташвишини ўзиники деб ҳаракат қилишига  ундайди.

Шунингдек,  йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Замонавий заргарлик  савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Ҳaр йили  анъанага айланган Мир Алишер Навоий таваллудининг  579 йиллигини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ва мутахассислари томонидан шаҳар Кенгаши депутатлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан зарур маълумотлар берилди. Жумладан, депутатлар учун замонавий, барча шарт-шароитларга эга хоналар ажратилиши,  бундан ташқари энг фаол депутатлар Фарғона шаҳар ҳокими томонидан рағбатлантириб борилиши таъкидланди.

 Бунёд АХМАДАЛИЕВ,

 Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+