Фаолият сарҳисоби асосида хулоса

21.10.2020 16:10:10

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши "Ёш адолатчилар" қанотининг IV ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят  ва шаҳар, туман Кенгашлари ходимлари, Сенат ва Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, халқ депутатлари, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Конференцияни партия вилоят кенгаши раиси Рустам Ҳамраев очди ва олиб борди. Мазкур конференцияда партия вилоят "Ёш адолатчилар" қаноти Кенгаши раиси Фахриддин Орифхонов "Ёш адолатчилар" қанотининг ўтган йиллардаги фаолияти бўйича ҳисобот берди.

Унда таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши таркибида 2015 йилда 7634 нафар ёшлар аъзо бўлган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 24654 нафарга етди. Ўтган йилларда партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси орқали йигит-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга кўмаклашилди. Партиянинг “Конституция билимдони”  ҳамда иқтидорли талабалар ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Талабанинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилиб, иқтидорли талабаларнинг инновацион ва истиқболли ғоялари қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, ҳудуларда “Депутат ва ёшлар” мақсадли лойиҳаси орқали ёшларни депутатлик фаолияти билан яқиндан таништириш, янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилиш жараёнига жалб этиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга эришилмоқда.

Тадбирда ёшларнинг ижод намуналарини қўллаб-қувватлаши билан партиянинг вилоятда “Истеъдод” ёшлар клуби ташкил этилиб, унда ёшларнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариш мақсадида акциялар ташкил этилиб, фаол иштирокчилар партия вилоят ва туман Кенгашлари томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги  алоҳида айтиб ўтилди.

Конференцияда "Ёш адолатчилар" қанотининг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” ва  "Ёш адолатчилар" қаноти Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди. Бундан ташқари, Республика  "Ёш адолатчилар" қаноти жамоатчилик кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.

Мазкур Конференция доирасида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, партия “Ёш адолатчилар” қаноти вилоят Кенгаши раислигига Ёшлар парламенти аъзоси Сардор Очилов номзоди кўрсатилди ва бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Сардорбек ҲАМРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+