Фаолият сарҳисоби нималарни англатди?

18.09.2020 14:09:41

 

Тайлоқда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши Аёллар қанотининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда туман кенгаши депутатлари, Аёллар қаноти, бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этиди.

Конференцияда партия туман Кенгаши Аёллар қаноти раиси Ўғилой Йўлдошеванинг ҳисобот маърузаси тингланди.

Таъкидлаш жоизки, тумандаги аъзоларнинг 65 фоизга яқинини хотин-қизлар ташкил этади. Аксарият бошланғич ташкилотларга ҳам аёллар бошчилик қилаётганлиги сабабли улар зиммасига катта масъулият юкаланганидан далолат беради. Туманда Аёллар қаноти кенгаши томонидан олиб борилаётган ишлар, илгари сурилаётган ижтимоий лойиҳалар хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишга, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилаяпти. Шу билан бир қаторда Аёллар қаноти туман кенгаши ёш қизларимизга ўрнак бўлиши учун фаол опа-сингилларимиз, оқила сафдошларимиз иштирокида турли учрашув ва тадбирлар ўтказиб, уларнинг тажрибасини оммалаштирмоқда.

Айниқса “Партиянинг энг фаол адолатчи аёли-2019”, “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловларида тумандошларимизнинг фахрли биринчи ўринларни қўлга киритгани сафдош опа-сингилларимизнинг сони янада ортишига хизмат қилди.

Конференция давомида  партия туман Кенгаши Аёллар қанотининг 2015-2019 йиллар давомидаги фаолиятига баҳо бериш билан бир қаторда келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб олишга алоҳида эътибор қаратилди. Қизғин муҳокама, таклиф ва баҳс-мунозаралар остида ўтказилган ушбу анжуманда партия фаоллари томонидан, Аёллар қаноти фаолиятини янада жонлантириш йўлида 20 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Нилуфар АКРАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+