Фаолият танқидий муҳокама этилди

05.11.2020 11:11:44

Фарғона вилояти матбуот уйида партия вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленум йиғилиши бўлиб ўтди. Пленумда ҳисобот йилида ташкилий, мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган  фаолият танқидий муҳокама этилди.

Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида маҳаллий депутатлар ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатиб келмоқдалар.

Ўтган тўққиз ой давомида ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича жами 1031 та маҳаллаларнинг 64тасида халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 530 та хонадон ва 193 та хўжалик юритувчи субъектга борилди. Аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан 143 та депутатлик сўровлари юборилиб, 137 таси ижобий ечимини топди.   Аксарият мурожаатлар жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Вилоят ҳамда туман (шаҳар) партия Кенгашлари томонидан йил бошидан карантин талаблари асосида жами 286 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 6006 нафар иштирокчи қамраб олинди.

Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни“ лойиҳаси доирасида ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизликни камайтириш мақсадида 89 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 61 нафарини ёшлар, 28 нафарини аёллар ташкил этади.

2020 йилнинг 9 ойи давомида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.

Вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 2133 нафарига партия депутатлари ва кўнгилли волонтёрлари томонидан зарурий озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилди. Кўрсатилган ҳомийлик жами 872 млн. сўмни ташкил қилди.

Ҳисобот даврида партия депутатлик гуруҳлари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига 6 та масала киритишга эришилди.

Шунга қарамай, сессияларга масала киритиш бўйича Марғилон Э.Ғофуров), Фарғона (Н.Каримов), Қува (А.Турдибоев), Қўштепа  (И.Қосимжонов), Тошлоқ (Ғ.Юлдашев), Ёзёвон (А.Неъматжонов), Риштон (Ю.Солижонова), Олтиариқ (М.Хайдарова), Ўзбекистон (М.Хомидова), Фурқат (Б.Салиев), Бувайда (Х.Турғунов), Данғара (М.Маматқулова), Сўх туман (шаҳар) партия Кенгашлари томонидан ишларга етарлича эътибор қаратилмаган.

Шунингдек, партиянинг Марғилон шаҳри, Қўштепа, Ёзёвон, Ўзбекистон, Фурқат, Сўх туман партия Кенгашлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида аъзолар сонини ошириш чоралари етарли даражада кўрилмаган.

Пленум сўнггида юқорида қайд этилган камчиликлар  ва уларнинг сабаблари чуқур таҳлил этилиб,  муаммоларни самарали ҳал этиш  чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар  юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+