Фаолиятдаги устувор вазифалар белгиланди

10.11.2020 11:11:31

Кармана туман ахборот кутубхона марказида  партиянинг Кармани туман Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Тадбирда жорий йилнинг ўтган 9 давомида партиянинг ташкилий, мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган  фаолияти муҳокама этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Кармана тумани Кенгашининг бошланғич партия ташкилотларини сони 92 тани, аъзолари сони 4847 нафарни улардан 1589 нафари (32.7 %)ни, 30 ёшгача бўлган ёшларни, 2198 нафари хотин-қизларни ташкил этмоқда. 

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Кармана туман Кенгаши томонидан доимий равишда халқ қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб ҳозирга қадар 29 нафар фуқаролардан аризалар қабул қилинди ва уларни 3 нафарига рад жавоби берилди. 8 нафари ўрганилмоқда ва 17 нафар аризалари ижобий ҳал этилди.

Айниқса, 2019 йилда ўтган сайлов жараёнларида сайловчилар билан учрашувларда ҳам энг долзарб муаммо сифатида кўтарилган масалаларнинг ҳал этилаётганлиги эътироф этилди.

Жумладан, халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати Баҳриддин Туробов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туманидаги “Ҳазора” ва “Паҳлавон” МФЙдаги аҳолининг яшаш шароитлари ва уларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра,  томорқа ерларидан самарали фойдаланишда сув муаммоси мавжудлиги аниқланди. Ушбу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам беришинини сўраган. Бунинг учун 700 D ўлчамли 8-10 метр узунликдаги темир қувур кераклигини маълум қилган. 

Мурожаат юзасидан жорий йилнинг 2 март куни “Навоий азот” ОАЖ бош директори Б.Шариповга депутатлик сўрови йўлланиб, амалий ёрдам сўралган.  Мазкур масала корхона раҳбари томонидан зарур миқдордаги темир қувур ўрнатилиб берилган. Натижада тумандаги “Ҳазора” ва “Паҳлавон” МФЙ ҳудудидаги “Диёр” ва “Айрончи” кўчаларидаги 70 дан ортиқ хонадонларнинг томорқа ерлари суғориш учун сув билан таъминланди.

Бундан ташқари жорий йилнинг иккинчи чорагида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.

Карантин даврида вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 433 нафарига партия депутатлари ва кўнгилли волонтёрлари томонидан зарурий озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилди. Кўрсатилган ҳомийлик қарийб 100 млн. сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари ойига икки маротаба бугунги кунга қадар партиянинг “Адолат–қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида “Мактабгача таълим-кадрлар таёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси бўйича “Таълим сифати партия нигоҳида” лойиҳада “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳасида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида турли ўрганишлар амалга оширилган ҳамда 18 маротаба давра суҳбати  ўтказилган. Бироқ, мазкур лойиҳалар доирасида маҳаллий Кенгашларнинг сессияларига тегишли масалаларни киритишдаги депутатлик гуруҳлари томонидан йўл қўйилаётган сусткашликлар танқид қилинди. 

Пленум якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Фозил БАҲРОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+