Фаолиятимиз карантин талаблари асосида давом этмоқда

26.05.2020 09:05:56

Соғлигимиз ўз қўлимизда. Ушбу тамойилга амал қилган партиямиз ходимлари карантин талаблари асосида ишхонада ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Партия вилоят Кенгаши жойлашган Бандлик бош бошқармаси биносига  кираверишда Урганч шаҳар тиббиёт марказидан бирикитирилган ҳамшира Меҳринисо Ахмедова ҳар куни эрталабдан то кечгача ходимларимизнинг, қолаверса Кенгашимизга ва Бандлик бош бошқармасига ташриф буюрган фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчамоқда. Шунингдек, ишхонада шахсий гигиена ва карантин талабларига амал қилиш қоидалари тўғрисида тавсиялар бермоқда.

Иш фаолиятимизни карантин талаблари асосида олиб боришдаги амалий ёрдами учун Хоразм вилоят  Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ҳурматбек Матрасуловга Кенгашимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

 Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+