Фаолликни ошириш нимага боғлиқ?

24.08.2020 13:08:54

“Янгиқўрғон ҳаёти” газетаси муҳаррири Дилбар Асқаровани нафақат туманда, балки бутун Наманган вилоятида яхши билишади. У салоҳиятли ижодкор, намунали оила соҳибаси, фаол жамоатчи сифатида кўпчилик ўртасида катта обрў-эътиборга эга. “Адолат” СДП туман Кенгаши қошидаги “Аёллар қаноти” аъзоси сифатида ҳам қатор ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.

- Мамлакатимизда аёлларнинг жамиятда муносиб ўринга эга бўлиши, уларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида фидокорона меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани барчага аён, - дейди Дилбар Асқарова – Мен ҳам бунга жавобан ҳар соҳада фаол бўлишга интиламан. Дугоналарим, опа-сингилларимизни ҳам шунга даъват этаман. Партиямиз ғояларини кенг тарғиб этиш, сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга  ҳисса қўшишни ўз бурчим деб биламан.

Дилбар Асқарова каби фаол “адолат”чи аёллар Наманган вилоятида кўплаб топилади. Уйчилик Фарида Отахонова, учқўрғонлик Феруза Абдуллаева, тўрақўрғонлик Гулчеҳра Эгамбердиева ҳам шулар жумласидандир. Улар ўзларининг ибратли фаолиятлари  билан барча партиядошларимизга  намуна бўлмоқдалар.

Ёрқиной Ҳожиматова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари:

- Коронавирус пандемияси авж олган кунлари ҳам партия ташкилотларимиз фаолияти тўхтаб қолгани йўқ. Айниқса, “Аёллар қаноти” аъзолари ибратли фаолият олиб бордилар. Шу кунларда эса уларда  ҳисобот-сайлов конференциялари юқори савияда ташкил этилмоқда. Мазкур анжуманларда биринчи навбатда фаол сафдошларимиз тажрибаси оммалаштирилмоқда. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган айрим камчиликлар ҳам қайд этилиб, уларга барҳам бериш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланмоқда.  Айниқса, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Чортоқ туманларида “адолат”чи аёлларнинг анжуманлари фойдали мулоқот, танқид ва ўз-ўзини танқид руҳида  ўтиб, фаолиятни такомиллаштириш юзасидан кўплаб қимматли  мулоҳазалар билдирилди.

Мисол учун, Тўрақўрғонда ташкил этилган ҳисобот-сайлов конференциясида “Аёллар қаноти” туман кенгаши раҳбари Муқаддас Аҳматова маъруза билан чиқди. Унинг таъкидлашича тумандаги партиядошларимизнинг 60 фоизга яқинини хотин-қизлар ташкил этади. Мавжуд 39 та БПТдан 29 тасига аёллар раислик қилмоқдалар. Улар “Адолат” СДП туман кенгашининг фаолиятини такомиллаштиршга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Маъруза юзасидан музокарада қатнашганлар “Аёллар қаноти” ишини янада кучайтириш юзасидан қатор таклифларни изҳор этдилар.

Конференцияда “Аёллар қаноти” кенгашининг  янги таркиби, вилоят конференциясига делегатлар сайланди.                                          

Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

фаоли

      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+