Фарғона вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан ҳудудий Кенгашлар фаолияти ўрганилмоқда

30.06.2020 21:06:59

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши иш режасига мувофиқ партия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Қувасой шаҳрида ўрганиш олиб борди. Туман-шаҳар партия Кенгашларида иш ҳужжатлари юритиш тартибини кучайтириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, партия Кенгашлари раисларига методик ёрдам бериш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларини аниқлаш, худудда партия аъзолари сони, аъзолик бадаллари салмоғи ортишига кўмаклашиш, партия ривожида депутатлик гуруҳлари масъулиятини оширишга қаратилган ишлар кўлами билан танишилди.

Ўрганиш давомида Қувасой шаҳрида партияга янги аъзолар қабул қилиш жараёни йил бошидан тўхтаб қолгани, аъзолик бадаллари тушуми эса деярли бир йилдан буён назоратсиз қолганлиги маълум бўлди. Иш ҳужжатлари ҳам янгиланмаган. Лекин Қувасой шаҳар партия Кенгаши томонидан айрим камчиликларга йўл қўйилган бўлса-да, эшитувлар ташкиллаш, сессияга масалалар киритиш, доимий комиссиялар ваколатидан унумли фойдаланишда кўплаб ютуқлар қўлга киритилганлигини эътироф этиш ўринлидир. Шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан молия, тиббиёт, халқ таълими каби давлат ташкилотларининг мансабдор шахс эшитуви ташкил этиб келинмоқда. Вилоят партия Кенгаши раиси ўринбосари А.Умаров депутатлик гуруҳи раҳбари М.Меҳмоновга ташаббускорлиги учун миннатдорчилик билдириб,  депутатларнинг партия  билан биргаликда ҳамнафас ҳаракат қилиши самарадорликни оширишини билдирди. 

 Фарғона вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган ўрганиш ишлари Қува туманида давом этди.

Ўрганиш давомида маълум бўлдики, Кенгаш томонидан йил бошидан аъзолик бадаллари тушуми қониқарли равишда бажариб келинган, лекин сўнгги 3 ойда кўрсаткичлар пасайиб кетган. Шунингдек, ўтган ярим йил давомида партияга янги қабул қилинган аъзолар ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва партиянинг МЕД (махсус электрон дастури)га киритилмаган.

Кенгаш қошидаги 31 та бошланғич партия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилмагани, номенклатурада белгилаган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аъзолик бадалларининг камайиб кетишига сабаб бўлган. Лекин туман партия Кенгашининг давлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги, маҳаллий Кенгашдаги депутатлик гуруҳи фаолиятидаги самарадорлик бошқа партияларга ўрнак бўла олади.

Халқ депутатлари Қува туман Кенгашидаги партия гуруҳи билан ўтказилган йиғилишда вилоят партия Кенгаши раиси ўринбосари А.Умаров кузатилган камчиликларнинг ечимига алоҳида тўхталиб ўтди.

 

 Камола ПОЛВОНОВА,

  Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+