Фарғона вилояти ҳокими қайта сайланди

15.01.2020 15:01:20

Фарғона вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг  биринчи сессиясида  Ўзбекистон  Республикаси  Бош вазириниг  биринчи ўринбосари  О.Раматов  Ўзбекистон  Республикаси Президенти томонидан  Фарғона вилояти ҳокими  лавозимига  2-Мирзо Улуғбек  сайлов округидан  сайланган депутат Ғаниев Шуҳрат Мадаминовичнинг номзодини Халқ депутатлари  вилоят Кенгаши  сессиясида  тасдиқлаш тўғрисида  Тақдимномани ўқиб эшиттирди.  Давлат  раҳбари томонидан  вилоят ҳокими  лавозимига  тавсия этилган  Шуҳрат Ғаниев номзоди  депутатлар томонидан  қўллаб-қувватланиб,  бир овоздан  Фарғона вилояти ҳокими этиб  тасдиқланди.

Сессияда  халқ депутатлари  вилоят Кенгаши  депутатлари  сайлови  якунлари бўйича  вилоят сайлов комиссияси  раиси Э.Нуралиевнинг  ахбороти тингланди.  Халқ депутатлари  вилоят Кенгашининг  регламенти  ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низоми тасдиқланиб, доимий  комиссиялари тузилди. Барча партиялар қатори вилоят Кенгашига   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган  7 нафар депутатлардан иборат партия гуруҳлари тасдиқланди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+