Фарғонада кексаларга керакли дори-дармонлар тарқатилди

20.08.2020 16:08:45

Фарғона шаҳар 4-“Тараққиёт” сайлов округи ўрамидаги “Тинчлик”, “Гулистон” ва “Бўстон” МФЙ ҳудудларида карантин тартибларининг босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан режали ишлар амалга оширилмоқда.

Карантин тартибларининг юмшатилиши фуқароларимизнинг ўз саломатликларига бўлган муносабатда шахсий масъулиятини янада ошиши билан аҳамиятли. Негаки, инсон саломатлиги ҳар нарсадан улуғ ва бирламчи ҳаётий эҳтиёждир. Шунинг учун карантин тартиб-қоидаларининг аста-секин юмшатилиши фуқароларимизда карантин тугади деган хулосани келтириб чиқармаслиги муҳим ҳисобланади. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, ҳар биримиз саломатлигимиз йўлида қатъий фуқаролик позициясида туриб, ўз саломатлигимизга ўзимиз посбон бўлишимизни тақозо этмоқда.

Эндиликда касалликни юқтириб олиш хавфини минимал даражада қисқартириш борасида ҳар бир фуқаро, ҳаётий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ муносабатларда айниқса, йўловчи транспорти, умумий овқатланиш, хизматлар кўрсатиш шунингдек, бозор ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчаларида қатъий карантин қоидаларига шахсан амал қилишлари юзасидан қуйидаги йўналишларда тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилди.

- фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги;

- карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш;

- тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш;

- карантин тадбирлари бутунлай бекор қилингунга қадар доимий ниқобда юришлари;

- жамоат жойларида оралиқ масофани сақлаш;

- вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш (қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, бир кунда 3-4 марта тана ҳароратини ўлчаш, кўпроқ суюқлик ичиш);

- вирусга қарши дори-воситаларини шифокор тавсияси ва назорати остида қабул қилиш;

- тана ҳарорати охирги 3 кун давомида юқори бўлиб, умумий аҳволи кескин ёмонлашса, йўтал бошланса, нафас олиш тезлашиб қийинлашса, пульс тезлашса, қон босими тушиб ёки ошиб кетса, кўкрак қафасида оғриқ сезса шифокорга мурожаат қилиши лозимлиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, кам таъминланган, ногиронлиги бор ва кекса ёшдаги фуқароларга Фарғона вилояти ҳокимлигининг 21 турдаги дори-дармон воситалари тўплами тарқатилди.

Бунёд АХМАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси,

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+