Фаровон ҳаётга эришиш йўлида

15.11.2020 11:11:24

Ҳар йили Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бундан ташқари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш ҳам ташкилотнинг асосий вазифалари сифатида қаралиб келинмоқда.

Ушбу муҳим бўлган ва зифаларнинг ҳамкорликда ҳал қилиниб борилиши ва унда Президентимизнинг ташқи сиёсатда миллий манфаатларини ҳимоя қилиши ва халқаро майдонда катта ташаббуслар билан чиқиши, Ўзбекистоннинг нуфузини янада оширмокда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммит йиғилишида Қирғизистоннинг барқарор ривожланиш йўлидаги интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, Афғонистондаги тинчлик жараёнларини ва ушбу мамлакатни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этишни қўллаб-қувватлашга чақириши, Ўзбекистон учун қўшни давлатларнинг тинчлиги муҳим масала эканлигини кўрсатиб берди.

Бундан ташқари кейинги йилларда қўшни давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ва янада ривожлантириш илмий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш муҳим устувор йўналишга айланганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон нафақат қўшни давлатларнинг тинчлиги, балким бутун дунёдаги ҳолатга бефарқ эмас эканлигини ҳар сафар таъкидлаб келади. Хусусан, жорий йилнинг 27 сентябрида бошланган Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги навбатдаги қуролли можаронинг бутунлай тўхтатилиши бўйича келишувларни Президентимиз томонидан саммитда қўллаб-қувватланиши дунё халқларининг ҳам тинчлиги йўлида жон кўйдирадиган давлат эканлигимизни билдиради.

Бундан ташқари Президентимиз пандемия сабабли барча давлатларнинг ўз-аросавдо-иқтисодий алоқаларининг тўхтаб қолганлигини ва ушбу алоқаларни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Бунинг учун ШҲТнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва саноат кооперациясини рағбатлантириш бўйича узоқ муддатли ҳужжатларини қабул қилиш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кучайтириш тўғрисидаги таклифларини билдирди. Бунга эришишнинг энг самарали усуллари ҳам келтирилиб ўтилди.

Бугунги дунёдаги пандемиянинг қийин даврини ҳисобга олиб Президентимиз ШҲТнинг Эпидемия таҳдидларига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларнинг комплекс режаси тасдиқланганини маъқуллаб, хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши ҳамкорликни янада фаоллаштириш, юқумли касалликлар бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратиш, телемедицина соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Бу мамлакатларимизда аҳоли соғлиғига хавф туғдираётган янги хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш кўламини кенгайтириш жуда муҳимлигини англатади.

Барчамизга маълумки, жаҳонда кескин иқтисодий рақобат, ахборот хуружлари, террористик тахдидлар тобора кучайиб бормоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда Президентимиз саммитда муҳим ташаббус билан чиқди. Яъни, ҳозирги вақтда янги шакллар касб этаётган терроризм, экстремизм ва наркобизнес таҳдидларига қарши курашишда ахборот маконидаги хатар ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги қўшма чора-тадбирларни келишиш муҳимлигини билдирди.

Якунида шуни айтмоқчиманки, сўнгги вақтларда жаҳонда нуфузи ортиб бораётган Ўзбекистон ўз олдига халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда урушлар ва ҳарбий-сиёсий тўқнашувлар хавфининг олдини олиш, тинчлик, фаровон ҳаётга эришиш бўйича муҳим бўлган ташаббуслар билан чиқмоқда. Дунёнинг глобаллашуви даврида ушбу таклиф ва ташаббуслар яқин вақт ичида ўз натижаларини бериши шубҳасиз.

 

Рашид МАТКУРБАНОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+