ФХДЁ органларида аниқланган камчиликлар депутатлар муҳокамасида

16.10.2020 16:10:20

Олий Мажлис Сенати суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ташкилий-ҳуқуқий таъминоти, моддий-техника базасини мустахкамлаш, фуқароларга малакали хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги ҳолатини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 апрелидан ФХДЁ органлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтди. Айни пайтда ушбу тузилмада масофани сақлаган ҳолда тўлиқ ҳуқуқий хизмат кўрсатилиши учун барча шароитлар яратилган. Ахолига қулай бўлиши учун ФХДЁ органларида онлайн тўлов, яъни BILLLING тизими ҳам жорий этилган. Биргина Тошкент шаҳрида жами 15 та ФХДЁ органи мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 8 ойи давомида улар томонидан 66минг 866 та ҳаракат расмийлаштирилган.

Муҳокамаларда айтилишича, ўрганишлар давомида ушбу идоралар фаолияти самарасини оширишга тўсқинлик қилаётган айрим камчиликлар ҳам аниқланган. Масалан, Яшнобод ҳамда Бектемир туманлари бўлимларининг бинолари давлат хизматлари агентлиги балансига ўтказилмаган. Шунингдек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Чилонзор ҳамда Олмазор туманларида архив маълумотлари ФХДЁ ягона электрон ахборот тизимига кечиктириб киритилган. Айрим ҳудудларда эса ФХДЁ органлари ўртасида бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилмаган.

Муҳокамалар давомида ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Якунда ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+