Форум таассуротлари: Сиёсий билимларимни оширдим

16.09.2019 12:09:43

“Ёш адолатчилар” қаноти ҳудудий Кенгашлари қошида қобилиятли, изланувчан, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Истеъдод клуби” ташкил этилган эди.

Яқинда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” жамоат фонди “Дўрмон” ижод уйида Ёшлар форуми бўлиб ўтди. Ушбу форумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар кенгашининг “Ёш адолатчилар” гуруҳи вакили, 11-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳризода Ҳакимова ҳам қатнашиш бахтига муяссар бўлди.

- Мен ушбу форумда иштирок этиб, ўзим тенги ёшлар билан танишиш, сиёсий билимларимни янада ошириш ва сайловолди жараёнлардаги вазифалар билан яқиндан танишиш имкониятга эга бўлдим. Айниқса бу форумда юртимизнинг таниқли спортчилари, ёзувчилар, шоирлар, сенаторлар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари билан учрашишим менда ўзгача таассурот қолдирди, - дейди Форум иштирокчиси.

Ҳилола ЭРГАШЕВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+