Фуқаролар билан учрашувлар давом этмоқда

15.11.2019 12:11:05

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳудудларда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан 13-умумтаълим мактабида Сайлов кодекси ҳамда партия сайловолди дастури мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда партиянинг вилоят ҳамда туман Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ўқитувчилар, шифокорлар, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Воҳид Саитхонов, партиянинг  Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси:

- Бизнинг асосий мақсадимиз - давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш. Сиёсий ислоҳотларнинг янада чуқурлаштирилиши, жамиятда демократик қадриятларнинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши, адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги таъминланиши учун бор кучимизни сафарбар этишдир. Шунингдек, биз аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдоримиз. Аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, “ақлли тиббиёт” тизимини шакллантирган ҳолда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда замонавий технологияларнинг жорий этиш учун курашамиз.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+