Фуқаролар мурожаатлари асосидаги амалий ишлар

10.09.2019 11:09:45

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида партия депутатлик гуруҳларининг иштироки тобора ошиб бормоқда. Жойлардаги мавжуд муаммолар ечимида депутатлар ташаббус кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Нурота туман Кенгаши депутатлари ҳам бу борада мансабдор шахсларга депутатлик сўровлари киритиб, ваколат ва имкониятларидан унумли фойдаланмоқда.

Хусусан, Нурота туман “Э.Судур” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.Ражабов чорва моллари олиш учун ва фуқаро М.Рашидов кўчага қўшимча тунги ёритгичлар ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб туман Кенгаши депутати Б.Ҳакимовга мурожаат қилди. Депутат мурожаат ижроси юзасидан “Ипак йўли” банки Нурота туман филиали ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиқлари номига депутатлик сўрови юборди. Ҳозирда сўров ижросини ижобий қаноатлантириш юзасидан мутасаддилар томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Депутат томонидан “Бўдиқ” МФЙ М.Раҳимов кўчасида яшовчи фуқаро О.Ражабовнинг кўчага қўшимча тунги ёритгичлар ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ижроси юзасидан туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилди. Сўров ижросини таъминлаш учун амалий ҳаракатлар олиб борилиб, маҳаллага тунги ёритгичлар ўрнатилди.

Депутат “Турко” МФЙ Ҳ.Олимжон кўчасида яшовчи фуқаро О.Бозоровнинг кўчасини асфальт қилишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборди. Сўров ижроси юзасидан ҳозирда тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Кармана тумани “Малик” МФЙда яшовчи фуқаро Равшан Раҳматов ўзини иш билан таъминлаш мақсадида туман Кенгаши депутати Ҳ.Шамсиевга мурожаат қилди. Депутат томонидан Навоий эркин индустриал иқтисодий зонасига депутатлик сўрови юборилиб, фуқаро иш билан таъминланди.

Шунингдек, Кармана тумани “Бешкент” МФЙда яшовчи фуқаро Фарход Эгамназаров микрокредит олиш мақсадида туман Кенгаши депутати Н.Халиловага қилган мурожаати ижроси юзасидан Кармана туман АТ “Микрокредитбанк” филиалига депутатлик сўрови киритилди. Сўров ижроси юзасидан ҳозирда банк мутасаддилари томонидан тегишли тадбирлар кўрилмоқда.

Депутатларнинг қонун доирасида ташаббус ва фаоллик кўрсатиши сайловчилар ишончини оширади. Бу эса жорий йил бўлиб ўтадиган сайловларда партиянинг муносиб иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши

ижрочи  котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+