Ғалаба стратегияси ва тактикасини ўрганамиз

06.09.2019 15:09:22

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлимида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида семинар–тренинг ўз ишини бошлади. Тадбир жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловларга ҳозирлик кўриш масалаларига бағишанди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари иштирок этди.

Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан батафсил таништириш, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, сайлов жараёнларига пухта ҳозирлик кўриш, сиёсий партияларнинг сайлов кампаниясидаги иштирокини таъминлаш масалаларига қаратилди.

Депутатлар, профессор ўқитувчилари, вилоят Адлия бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан уч кун давомида турли интерфаол усуллар ва замонавий таълим технологиялари асосида ўқитилади.

Лола САЙИДОВА, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+