Гиёҳвандликка “йўқ” деб, спортни танлаймиз!

27.01.2020 15:01:17

Шароф Рашидов туман прокуратураси, Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорликда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида спортнинг кураш тури бўйича 2005-2007 йилларда туғилган болалар ўртасида мусобақа ташкил этилди. 

Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган мазкур мусобақада Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятининг ёш умидли спортчилари ўзаро беллашишди.

-Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида юртимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда – дейди Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Мурод Орипов - Бугунги ташкил этилган мазкур мусобақамиздан ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган.

Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида ёшларни соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан Президентимиз томонидан Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам спорт объектлари қурилишини кенгайтириш, ёшларни спортга кенгроқ жалб этиш борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтдилар.

Ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада жами 120 дан ортиқ ёш, умидли спортчилар ўзаро беллашишди.

Мусобақа сўнгида ғолиб спортчилар ҳамкор ташкилотчилар томонидан I-II-III даражали дипломлар, олтин, кумуш, бронза медаллари  ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Воҳид САИТХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+